Жеймс Коми ўзининг истеъфоси ҳақида журналистлар томонидар тарқатилган хабарга ишонмади. The New York Times’нинг ёзишича, Дональд Трампнинг ушбу тегишли қарори ҳақидаги хабар Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директорига Лос-Анжелесда ходимлари билан бўлиб ўтадиган нутқидан олдин етиб борган.
Телеэкрандаги тезкор хабарга кўзи туган Коми бунга кулган ва буни «жуда яхши ҳазил» дея атаган. Бироқ директорнинг кузатувчилари чиқишни тугатишини ва хонадан чиқиб кетишини ишора қилган. У ерда ўзининг истеъфоси ҳақида хабар қилишган.
Трамп Комини адлия вазири, бош прокурор Жефф Сешнс таклифига биноан ҳайдаб юборди. ФҚБ собиқ директорига юборилган хатда у идора томонидан «самарали бошқариш қобилиятига эга эмас» деб кўрсатилган.
Аввалроқ, Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден АҚШ президенти Дональд Трампнинг Жеймс Комини лавозимидан четлатиш қарорига қарши чиққани ҳақида хабар берилганди.
ФҚБ директори вазифасини бажарувчи этиб 49 ёшли Эндрю Маккейб тайинланди.
Изоҳ (0)