АҚШ президенти Дональд Трамп Пхеньян ўзининг ядровий дастуридан воз кечса, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр эканлигини билдирди. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Агентликнинг дипломатик манбага асосланиб таъкидлашича, АҚШнинг янги маъмурияти ушбу тегишли вазият бўйича хабарни КХДРнинг яқин иттифоқчиси — Хитой томон билдирган. Агарда ядровий дастуридан воз кечасидан бўлса, Трамп Ким Чен Инни АҚШга таклиф этишга тайёр.
Шунингдек, Вашингтон Пекинни Пхеньянга қарши ҳарбий чора кўришни истамаётгани ва КХДР ядровий дастурдан воз кечса Шимолий Кореядаги тузумнинг сақланиб қолишини таъминлаши борасида маълум қилди.
Апрель ойида КХДР бир нечта ракеталарни учирган эди. Улардан охиргиси БМТ Хавфсизлик кенгашининг Корея яриморолидаги вазиятга бағишланган махсус йиғилишидан бир неча соат ўтиб учирилган.
Изоҳ (0)