Афғонистоннинг Парвон вилоятидаги мадрасада кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда Tolonews телеканали маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Каналнинг маълумотларига кўра, тўққиз киши — маҳаллий диний мактаб бошлиғи ва саккиз нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Портловчи қурилма ўқув машғулоти вақтида синф хонасида ишга тушган. Жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмади.
Бирор террорчилик ташкилоти портлаш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Изоҳ (0)