Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтган ойда 91 ёшга тўлган Буюк Британия қироличаси Елизавета II Jaguar Х-Type автомобилида Катта Виндзор боғида жойлашган ибодатхонадан қайтаётгани кузатилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Daily Telegraph

Фото: Daily Telegraph

Daily Telegraph газетасида эълон қилинган фотода Елизавета II ни денгиз тўлқини рангидаги машинада, кўк рангли пальто ва шундай рангли шляпада кўриш мумкин. Унинг ёнидан қўриқчиси жой олган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида механик-ҳайдовчи сифатида тайёргарликдан ўтган қиролича ўзи машина ҳайдашни ёқтиради. У ҳайдовчилик гувоҳномасисиз юришга рухсат берилган, шунингдек, Виндзор боғи хиёбонида машинада сайр қилиши мумкин бўлган Буюк Британиядаги ягона инсон ҳисобланади.

Охирги бор қиролича ўтган йил сентябрида Шотландиядаги Балморал қароргоҳида автомобиль бошқаргани қайд этилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди