Япониядаги асосий темир йўл операторларининг 90 фоизи Шимолий Корея томонидан ракета зарбаси берилган ёки ҳукуматдан тегишли сигнал олинган тақдирда ҳаракатни зудлик билан тўхтатишга тайёр. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бу мамлакат темир йўл тизимининг бутун тизими саноқли сониялар давомида тўхташ имкониятига эга эканлигини англатади.
Маҳаллий мутахассисларга кўра, мазкур чора эҳтимолий ҳужумдан кўриладиган зарарни минимум даражага келтириш учун зарур.
Бунга қарши чиқаётганлар фикрича, темир йўл транспортининг тўхтатилиши шаҳар фаолиятини буткул издан чиқаради.
Изоҳ (0)