Нью-Йоркда АҚШнинг 44-президенти Барак Обама бир неча йиллар давомида ижарада яшаган уй сотувга қўйилди, деб хабар берди Forum Daily.
The Telegraph’нинг маълум қилишича, уй учун 4,3 миллион доллар сўралмоқда.Хонадон Бруклиндаги Парк-Слоуп ҳудудида жойлашган.
Барак Обама ушбу хонадонда 1980 йилларнинг ўрталарида, Колумбия университетини тамомлаганидан сўнг истиқомат қилган. 1985 йилда АҚШнинг бўлажак президенти Чикагога кўчиб ўтгач, ушбу хонадон қўшни хонадон билан қўшиб юборилган ва 358,6 квадрат метр майдонли тўлақонли уй ҳосил қилинган.
Бино 1903 йилда қурилган, уйда 5 та ётоқхона ва камин жойлашган меҳмонхона мавжуд.
Изоҳ (0)