Франция полицияси Бордодаги беш юлдузли меҳмонхонада тўрт кун яшашга муваффақ бўлган ва 2 минг евро қарз бўлиб қолган бошпанасиз эркакни қўлга олди, деб ёзади «РИА Новости».
61 ёшли эркак сўроқ чоғида маълум қилишича, у «ўзи учун ёқимли иш қилиб, кўчада тунамасликка қарор қилган». Уйсиз одам Бордодаги Grand Hôtel меҳмонхонасида тўрт кеча ухлаган, хизматлар учун ҳисоб 2079 еврони ташкил қилган.
Бошпанасиз эркак пулини тўламасдан туриб меҳмонхонани тарк этмоқчи бўлганида меҳмонхона ходимлари полиция чақирган. У шахсий буюмларини ўғирлатиб қўйгани учун нақд пули йўқлигини айтган. У пулни банк орқали кўчириб беришга ваъда берган.
Гумонланувчи фирибгарлик ҳақидаги иш бўйича суд қилинади.
Изоҳ (0)