Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги «Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Президент ҳудудларга ташрифи чоғида бўш ётган ёки тўла қувват билан ишламаётган объектларда бўлиб, уларнинг негизида янги саноат корхоналари, кичик саноат зоналари ташкил қилиш чора-тадбирларини белгилаб бермоқда.
«Тошкент қоғози» масъулияти чекланган жамиятининг умумий ер майдони 12 гектардан зиёд, бино ва иншоотлар майдони 4,5 гектар. Бу ерда ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур инфратузилма, тайёр имконият мавжуд, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Президенти бу ердаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, завод биноларини ишбилармон ва тадбиркорларга имтиёзли асосда ижарага бериш, уларда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)