Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 6 май куни соат 12:15 да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда, «Тошкент» сейсмостанцияси маълумотларига асосланиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий йўналишида 318 километр узоқликда, Қирғизистон ҳудудига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси 5,0 ни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган.
«Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик кузатилмади», — дейилади ФВВ ахборотида.
Қайд этиш жоиз, бу Тошкент шаҳрида сўнгги уч кун давомида сезилган бешинчи зилзила бўлди.
Мавзуга доир: Тошкентда давомли ерости силкинишлари сезилди
Изоҳ (0)