• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ерости сувларидан фойдаланишни назоратга олиш тўғрисидаги қарорни имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 май куни «2017—2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Қарорнинг расмий шарҳида қайд этилиишча, бугунги кунда Ўзбекистондаги 69 та шаҳар, 335 та посёлка ва 2902 та қишлоқ аҳоли пункти аҳолисининг эҳтиёжлари ер ости сувлари захиралари ҳисобига қондирилмоқда.

    Айни вақтда, кейинги ўн йилликларда саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал суръатда ривожланиши чучук ер ости сувлари ҳолатига салбий таъсир кўрсатди. Бу эса ўз навбатида сув захиралари ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши ҳамда сув олиш иншоотларининг рухсатсиз қурилишига, сувни назоратсиз олиш оқибатида эса айрим манбаларда сув захираларининг кескин камайиши ва тугашига олиб келди.

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ер юзасидаги сувларни чиқариб ташлаш ва дренаж тизимларининг қониқарсиз ҳолати, ер ости сувлари сатҳининг интенсив кўтарилиши, шунингдек, режали тарзда гидрогеологик мониторинг олиб борилмагани оқибатида айрим шаҳарлар ва аҳоли пунктларида ер ости сувлари сатҳининг ер юзасига яқинлашиши кузатилмоқда.

    Шу билан бирга, ер ости сувлари мониторингининг амалдаги тизими сув манбаларининг ифлосланишига, ер ости сувлари захираларининг камайишига ва баъзи аҳоли пунктларида ер ости сувлари сатҳининг кўтарилишига олиб келувчи салбий омилларни ўз вақтида ва тўлақонли баҳолаш имконини бермаяпти.

    Бу ҳақда сўз борганда, ичимлик суви тақчил бўлган айрим ҳудудларда сувни чучуклаштириш бўйича замонавий қурилмалар етарли даражада жорий этилмаганини, сувни чучуклаштириш учун керак бўладиган ускуна ва қурилмаларни ишлаб чиқариш борасида мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганини ҳам таъкидлашга тўғри келади.

    Муҳим жиҳати шундаки, шу йилнинг февраль—март ойларида 10 мингдан ортиқ сув қудуғи бўйича ўтказилган хатлов натижалари айтиб ўтилган салбий омилларнинг ер ости сувлари ҳолатига таъсири давом этаётганидан далолат беради. Хатлов натижалари:

    • 60 фоиздан ортиқ қудуқлардан ер ости сувлари назоратсиз олинаётгани ҳамда уларнинг ифлосланиши ва захираларининг камайиши давом этаётганини;
    • 59 фоиз ер ости сувлари тасдиқланмаган захиралардан олинаётганини;
    • яқин ўн йиллар мобайнида чучук ер ости сувлари мавжуд ресурсларининг ярмидан кўпини тиклаб бўлмас тарзда йўқотишнинг реал хавфи мавжудлигини яққол кўрсатди.
    Ўзбекистон Президентининг янги қарори юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларни зудлик билан ҳал этиш заруратидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди. У айни пайтда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва шу асосда Ўзбекистон аҳолисини сув билан таъминлаш сифатини яхшилашга ҳамда айрим шаҳарлар ва туманлар марказларида ер ости сувлари сатҳлари кўтарилишининг олдини олишга йўналтирилган.

    Ушбу қарор билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

    • белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, бироқ техник талабларга риоя этилган ҳолда қазилган қудуқлардан фойдаланиш тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан келгусида белгиланган тартибда фойдаланиш учун расмийлаштирилиши лозим;
    • белгиланган тартибда рухсат олинмасдан ва техник талабларга риоя этилмасдан қазилган қудуқлар тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини муқобил сув манбаларига улашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда тугатилади;
    • юридик ва жисмоний шахсларга сув олиш учун қудуқ қазишга белгиланган тартибда гидрогеологик хулоса бериш фақат Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг гидрогеология корхоналари томонидан амалга оширилади;
    • сув олиш учун қудуқ қазишга рухсатномалар Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик экспертизаси хулосаси мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
    Ушбу ҳужжатда ер ости сувларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш юзасидан назорат ва ҳисоб-китобнинг таъминланиши учун ваколатли давлат органларининг ҳамда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, олинаётган сув ҳажмини тўлақонли тарзда ҳисобга олиш, шунингдек, уларнинг ифлосланиши ва камайишига йўл қўймаслик бўйича вазифалари белгиланган.

    Мазкур қарор билан тасдиқланган 2017—2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури соҳада муҳим ўрин тутади.

    Дастур:

    • ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари комплексини;
    • чучук ер ости сувларининг тасдиқланган захираларини кўпайтиришнинг мақсадли параметрларини;
    • ер ости сувлари мониторинги бўйича кузатиш пунктлари тармоғини кенгайтириш параметрларини;
    • Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеология корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда ҳудудий гидрогеология станцияларининг ишлаб чиқариш базаларини қуриш ва жиҳозлаш чора-тадбирларини;
    • шаҳарлар ва туманлар марказларида дренаж ва кузатув қудуқларини ҳамда коллекторларни қуриш ва уларни мукаммал таъмирлаш параметрларини ўз ичига олади.
    Дастурни молиялаштириш учун Давлат бюджети, халқаро молиявий институтлар ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан 396 миллиард сўм йўналтириш кўзда тутилган.

    Шунингдек, Ўзбекистонда чучуклаштириш қурилмаларини саноат усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва тегишли аҳоли пунктларини жиҳозлаш учун 2017 йилнинг охиригача Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида тажриба-синов ишларини ўтказиш назарда тутилган.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарини мутахассис кадрлар билан таъминлаш мақсадида 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Мелиоратив гидрогеология» таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш кўзда тутилган.

    Ушбу қарорнинг бажарилиши натижасида қўшимча равишда 7 та шаҳар, 21 та посёлка ва 426 та қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини кафолатлаш, ер ости сувларини кузатиш тармоғини яна 1155 та қудуққа кўпайтириш мумкин бўлади.

    Бундан ташқари, мазкур қарор дренаж қудуқлар сонини 715 тага, кузатиш дренаж қудуқлари сонини 1369 тага, коллекторлар узунлигини 280 километрга кўпайтириш ҳисобига 132 та шаҳарлар ва туманлар марказларида ер ости сувлари сатҳи кўтарилишининг олдини олиш ҳисобига Ўзбекистоннинг кўплаб шаҳар ва қишлоқларида яшаш шароитларини яхшилаш имконини бериши кутилмоқда.

    06.05.2017, 11:59   Изоҳ (0)   13563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ижтимоий фикр»: Давлат органларига мурожаат қилган фуқароларнинг 10 фоизи жавобдан қониқмаган

    06.05.2017, 11:41

    Танзила Норбоева Бухорода аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига қарши тизимли кураш олиб бориш зарурлигини уқтирди

    06.05.2017, 11:29

    Ургутда 16,5 минг долларни 7900 сўмдан ноқонуний айирбошлаб бераётган шахслар қўлга олинди

    06.05.2017, 11:11

    Шакар Наврўзова Бухоро вилоят хотин-қизлар қўмитаси раисига айланди

    06.05.2017, 10:57

    Самарқандда қисқа туташув оқибатида юз берган ёнғин бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

    06.05.2017, 10:49

    Sultan — узоқ йиллик сифат ва тезкор хизмат

    06.05.2017, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.