Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизматига айлантирилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжат билан Президентнинг давлат масалаҳатчиси Турсунхон Худойберганов бошқараётган хизмат олдига, жумладан:
Фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқи, эркинлиги ва қонуний манфаатлари ҳимоясига қаратилган мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатдан янги, самарали тизими фаолиятини таъминлаш;Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши ҳолатини чуқур таҳлил этиш, бу борадаги муаммо ва нуқсонларни аниқлаш;
Мурожаатларни кўриб чиқиш давомида аниқланган, биринчи галда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли тизимли нуқсонлар сабаб ва шартларини бартараф этишга қаратилган, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Халқ қабулхоналари ва Президентнинг виртуал қабулхонаси фаолияти самарали ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Президентга мунтазам маълумотлар тақдим этиш каби вазифалар юклатилган.
Изоҳ (0)