Microsoft компанияси май ойи охиригача янги гаджетлар тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Microsoft компаниясининг Surface қурилмалари ишлаб чиқарилиши учун масъул бўлган қурилмалар бўйича вице-президенти Панос Панайнинг маълум қилишича, 23 май куни компания Шанхайда тадбир ўтказади.
Панос Панай тадбир тафсилотларини маълум қилмади, бироқ ижтимоий тармоқда қолдирган хабарига #Surface ҳештегини илова қилиб қолдирди.
https://twitter.com/panos_panay/status/860311231093133313
Бу Surface Pro планшети ёки бутунлай бошқа, янги қурилма тақдимоти билан боғлиқ эълон бўлиши мумкин, деб ёзади TechCrunch нашри.
Microsoft компанияси 2 май куни янги Microsoft Surface Laptop ноутбуки ва Windows 10S операцион тизими тақдимотини ўтказган эди.
Изоҳ (0)