LG Electronics компанияси Ўзбекистонда иккита дисплей ва иккита камерага эга қурилма — LG V10 нинг янги авлоди — LG V20 смартфонини сота бошлади, деб хабар берди «Mobinfo.uz».
LG V20 смартфони 5,7 дюймли ва Quad HD 2560 х 1440 пикселли асосий дисплей ва 160 х 1040 пикселли ёрдамчи IPS-экран, 8 мегапикселли фронтал камера, 16 мегапикселли асосий камера билан жиҳозланган.
Қурилманинг асосий процессори Qualcomm Snapdragon 820 бўлиб, 4 гигабайтли тезкор хотира ва 2 терабайтгача кенгая оладиган 64 гегабайтли ички хотирадан (+microSD) иборат. Аккумуляторининг ҳажми 3200 мА/соат сиғимга эга.
Қурилма Android 7.0 Nougat операцион тизимида ишлайди. Смартфон алюминий корпусга эга.
Ишлаб чиқарувчилар смартфон MIL-STD 810G ҳарбий стандарти бўйича 120 сантиметр баландликдан қулашга чидашини таъкидлади.
Тошкент бозорларида LG V20 смартфони 4,4 миллион сўмдан сотилмоқда.
Номи келтирилган қурилмани кўрсатилган нархда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилмалар ва уларнинг нархлари ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.