Facebook компанияси июнь ойининг ўрталарида ўзининг шахсий телешоуларини ишга туширишни ражалаштирмоқда. Бу ҳақда Business Insider нашрига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Умумий миқдорда 20 та турли дастурлар ишга туширилиши режага киритилган. Улар икки гуруҳга — 5—10 дақиқалик қисқа ва 30 дақиқадан 1 соатгача давом этиши мумкин бўлган стандарт телешоулардан иборат.
Facebook ушбу янгилик асосан вояга етмаган фойдаланувчиларни ўзига жалб қилиши ва ушлаб туришига умид қилмоқда. Бундан ташқари, шоу қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Аввалроқ, Facebook номақбул контентларга қарши курашиш мақсадида қўшимча ходимларни ишга олишини маълум қилган эди. Янги мутахассислар видеоларга келиб тушаётган шикоятлар ва ижтимоий тармоқдаги хабарлар билан шуғулланади.
Шундай қилиб, ҳозирда 4,5 минг ходим фаолият кўрсатаётган Facebook жамоаси икки баробарга ортади.
Изоҳ (0)