Туркияда «Википедия» блок қилинди. Бу ҳақда, CNN Turk’га асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Hurriyet Daily News’нинг ёзишича, энг йирик онлайн-энциклопедиянинг барча тиллардаги версиялари бутун мамлакат бўйлаб блок қилинган. Чеклов 29 апрель куни маҳаллий вақт билан 8:00 дан кучга кирган.
«Википедия»га киришга чеклов қўйилиши сабаблари ҳозирча расман маълум қилингани йўқ.
Аввалроқ бир қатор ОАВларда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган референдумдан сўнг «Википедия» фойдаланувчилари Эрдўғон ҳақидаги мақолаларни таҳрирлаб, уни диктатор деб таърифлаётгани ҳақида хабар берган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)