Warner Bros. студияси режиссёр Кристофер Нолан томонидан суратга олинган «Дюнкерк» фильми янги трейлерини эълон қилди. Meduza’нинг ёзишича, картина иттифоқчи қўшинларнинг 300 минг аскари қутқариб қолинган Дюнкерк операцияси ҳақида ҳикоя қилади.
«Дюнкерк»да Том Харди, Киллиан Мёрфи ва Марк Райленс каби актёрлар суратга тушган. Фильм 2017 йил июлида экранларга чиқади.
Изоҳ (0)