Лонг-Айленддаги (Нью-Йорк) иккита мулк бир вақтнинг ўзида янги эгасини изламоқда. Ушбу мулкларнинг ўзаро боғлиқлиги улар турли вақтларда Леонардо Ди Каприога тегишли бўлган. Аниқроғи у ўйнаган фильмлардаги қаҳрамонларга, деб хабар берди Forbes Life.
Laffey Real Estate агентлиги 2013 йилда суратга олинган «Буюк Гэтсби» фильмидаги кошонани сотувга қўйди. 1928 йилда қурилган қасрнинг майдони 1352 квадрат метр бўлиб, янги хўжайинига 85 миллион долларга тушиши мумкин. Қалъа қўшимча тарзда 2,8 гектар ерни ҳамда тўққизта автомобилга мўлжалланган гаражни ҳам ўз ичига олади.
Олд Бруквиллда жойлашган «Уолл-стритлик бўри» фильмидаги кошонани эса Douglas Elliman Real Estate агентлиги 3,4 миллион долларга сотиш ниятида. Уй ростдан ҳам Ди Каприо фильмда ижро этган брокер Жордан Белфортга тегишли. Бироқ мулк 2001 йилда Белфорт фирибгарлик орқали жабрланган шахслари билан ҳисоб-китоб қилиши учун давлат томонидан тортиб олиниб, сотиб юборилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)