Тошкентда кинематографияни ривожлантириш маркази очилди. ЎзАнинг ёзишича, шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда киношунос олимлар, режиссёрлар, ёзувчи ва сценарийнавислар, актёрлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Мазкур марказ миллий кинематография санъатини жаҳон бозорида тарғиб этиб, ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ижодий, ижтимоий ва иқтисодий имкониятлар яратиб бериш, кинонинг халқ ҳаётидаги, айниқса, ёшлар тарбиясидаги таъсирини кучайтириш, ғоявий-бадиий савиясини оширишга хизмат қилади.
Марказнинг ташкил этилиши ижодкорларни жуда хурсанд қилди. Бу марказ актёр, режиссёр, сценарийнавис ҳамда томошабин ўртасида кўприк бўлади. Унинг жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий технологиялар билан жиҳозлангани кино олиш ва уни томошабинга етказиш имкониятини янада кенгайтирди.Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлажак режиссёрларга сабоқ бераман. У ерда кўзлари ёниб турган, иқтидорли, ташаббускор ёшлар кўп, марказ уларни қўллаб-қувватлайди. Мисол учун, яқинда марказ кўмагида институт талабаси Мухлиса Азизованинг «У» номли фильми суратга олиниб, 70-Канн халқаро кинофестивали қисқа метражли фильмлар бурчагида намойиш этилди.
Раъно Шодиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист
Марказ ташаббуси билан ижтимоий аҳамиятга молик турли мавзуларда киносценарийлар танловини ўтказиш, сараланган сценарийлар асосида фильмлар яратиш, продюсерлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш, танловлар ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)