Исландия кронаси 2016 йил ичида доллар ва еврога нисбатан дунёдаги бошқа ҳар қандай валюталардан ҳам кўра кучлироқ мустаҳкамланиб олди, деб ёзади TJournal. Бу иқтисодиётнинг кескин ўсиши туфайли юз берди, унга эса ўз навбатида сайёҳлар оқимининг кескин кўпайиши сабабчи бўлди.
2016 йилнинг тўртинчи чорагида Исландия ялпи ички маҳсулоти йиллик ҳисобда 11,3 фоизга кўтарилиб кетди. 2016 йилда аҳолиси 330 минг кишидан сал ошадиган мамлакатга 1,8 миллион сайёҳ ташриф буюрди, бу 2015 йилдагидан 40 фоизга кўп демакдир.
Бунда «Тахтлар ўйини» сериали каттагина роль ўйнади, унинг кўплаб манзаралари айнан Исландияда суратга олинганди. Мамлакат Марказий банкининг кузатув кенгаши аъзоси Олафур Маргейрссон сўзларига кўра, кўплаб сайёҳлар Исландияни сериалда кўргач, бу ерга келишга қарор қилган.
Изоҳ (0)