4-босқич талабаси аёлни шахсий материалларини чоп этиш билан шантаж қилиб, 10 минг доллар ундирмоқчи бўлди
4-босқич талабаси 1970 йили туғилган аёлдан товламачилик йўли билан 10 минг доллар ундиришга урингани аниқланди. У аёлни шахсий материалларини чоп этиш билан қўрқитган, деб хабар беради UzNews.
Йигит «жим юриши» учун 10 минг доллар талаб қилган эди. У 8 минг доллар олиш чоғида ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур факт юзасидан жиноят иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар