• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги эрта никоҳ ва ажримларга кимлар сабабчи бўляпти?

    Фарзандлари орзу-ҳавасини тезроқ кўриш ниятида бўлган ота-оналар ёшларни эрта турмуш қуришга ундашлари оқибатида ҳали рўзғор тутиш, оила ҳақида муайян дунёқарашга эга бўлмаган, ҳаётнинг «ўнқир-чўнқири»га дуч келганда ожизлик қилиб қолаётган ёшлар ажримлари кўпаймоқда. Бу ҳақда Гулчеҳра Муродалиеванинг Biznes Daily’да ёритилган мақоласида фикр юритилган.

    Фото: YouTube

    Фото: YouTube

    Мақолада, жумладан, шундай дейилади:

    «Баъзи ота-оналар ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш ёки қариндошининг қизи бегона бўлишини истамай, ўғил уйлантириш тараддудига тушишади. Натижада қизларни 16 ва ҳатто ундан кичик ёшда ҳам турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб турибди. 

    Албатта, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг бахтли бўлишини истайди. Лекин қизимни тезроқ турмушга берсам, хотиржам бўлардим, деган нотўғри қараш ҳам мавжудки, бу ҳол ёшларнинг ўқишни давом эттириши, эгаллаган касби бўйича ишлашига тўсқинлик қилмоқда.

    — Маълумотларга кўра, кейинги ойларда ажримлар сони бўйича Наманган шаҳри юқори ўринга кўтарилган, – дейди ҳамкасбларимдан бири. — Текширишлар жараёнида маълум бўлишича, бу ерда қизларни эрта турмушга узатиш, йигитларни вақтли уйлантириш урфга айланган экан. Ҳатто 14-15 ёшли йигит-қизларни яширинча никоҳ ўқитиб, турмуш қурдириш кўпайгани маълум бўлган. Манбаларга кўра, 15 яшар ҳомиладор қиз туғруқхонада фарзандини дунёга келтира олмай вафот этган. Ўрганишлар жараёнида уни ота-онаси яширин тарзда никоҳлаб, эрга бергани аниқланган.

    Жаҳон cоғлиқни cақлаш нашкилоти мутахассислари фикрига кўра, турмуш қуриш учун энг қулай давр қизларга 20-22 ёш, йигитлар учун эса 23-25 ёш экан.

    — Йигирма бир ёшда бош мия тўлиқ ривожланиб, инсоннинг жисмоний ва руҳий ҳолати барқарорлашади, — дейди шифокор Гулноза Ҳасанова. — Шунинг учун 21-27 ёш оралиғида она бўлиш аёллар учун қулай давр ҳисобланади. Эрта ҳомиладорлик эса кўп ҳолда бола тушиши ёки ўлик туғилишига олиб келади. Шунингдек, ҳомила нуқсонли ривожланиши мумкин, бу ҳолат нафақат боланинг, балки онанинг ҳам саломатлигига хавф туғдиради. Айрим ота-оналар фарзандларини эрта ҳамда қариндошларга турмушга бериши оқибатида ёш оилаларда носоғлом фарзанд дунёга келаяпти. Бу ҳолат эса ёш келин-куёвнинг руҳий тушкунликка тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Натижада ёш оила бузилиб кетаяпти, келин-куёвларнинг ҳаёти издан чиқаяпти. 

    Ёш йигитларнинг оила қуришга тайёр бўлмай туриб, эрта уйланиши ҳам ажримлар сонининг ортишига боис бўлмоқда. Ҳали ҳаёт ташвишини билмаган, пешона тери билан пул топмаган, кўпроқ ота-онасига суяниб қолган ёш йигитлар дабдабали тўй билан уйланишгач, ҳаёт машаққатларига дуч келганда уни енгишга қийналишаяпти. Афсусланарли томони шундаки, кейинги пайтларда ота-онаси ёки қайнота-қайнонаси, қуда-андалар ёрдамида нималаргадир эришмоқчи бўлишга уринаётган йигитлар ҳам кўпаяётгани кузатилаяпти. Айниқса, бу ҳол Тошкент шаҳрида урф бўлмоқда.

    — Куёвнинг келин тарафидан бошдан оёқ уст-бош, хона тўла мебел, ҳар ҳафтада қовурдоқ олишидан ташқари, уй олиб бериш, туғилган кунда машина калитини совға қилишни талаб этаётгани ҳақидаги жанжалли воқеалар ҳам содир бўлаяпти. Бунинг оқибатида эса ажримлар сони кўпаймоқда, — дея мулоҳаза билдиради қўшним Ҳалима опа.

    Айни пайтда 4 йил бакалавриат, сўнг 2 йил магистратурада таҳсил олгач, оёққа туриб олиб, 25-27 ёшларда уйланишни истаётган зиёли йигитлар кўпаяётгани ҳам рост. Ахир, ҳаётнинг оқ-қорасини таниб, кейин умр йўлдош топишга, нима ецин.

    —Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексида никоҳ ёши қизлар учун 17, йигитлар учун эса 18 ёш қилиб белгиланган, — дейди Қарши шаҳар «Никоҳ уйи» директори Ҳикматой Шарипова. — «Болалар ҳуқуқларини кафолатлаш» ҳақидаги қонуннинг 1-боб, 3-моддасида эса «18 ёшгача бўлган шахс бола ҳисобланади» дея қайд этилган. Демак, 16-18 ёшли фарзандларимиз давлат қонунига биноан ҳали бола саналади. Бу ёшдаги қизлар ҳали жисмонан ва руҳан оилавий ҳаётга, она бўлишга тайёр бўлмайди.

    Ёшларнинг никоҳгача тиббий кўрикдан ўтиши ҳам жуда аҳамиятлидир. Никоҳланувчилар 5 та касаллик, яъни руҳий, наркологик, захм, сил ҳамда ОИТС бўйича кўрикдан ўтказилади. Агар тарафлар касаллик аниқланган тақдирда ҳам никоҳдан ўтишга қарор қилишса, ёзма равишда розилик билдиришади. Бу розилик варақаси никоҳдан ўтиш учун берилган аризага илова қилинади.

    Бироқ айрим ҳолларда тиббий кўрикдан ўтмай туриб, турли йўллар билан йигит ёки қизга соғлом деган сохта маълумотнома тўғрилаб турмуш қурдириш ҳам кейинчалик салбий натижалар бераётгани, бу эса ажримларга боис бўлаётгани ҳам бор гап».

    04.05.2017, 16:11   Изоҳ (0)   36343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонга ташриф буюради

    04.05.2017, 15:49

    Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари буюртмаси учун тўловнинг 40 фоизи давлат томонидан олдиндан тўланади

    04.05.2017, 15:35

    Ўзбекистонда 3 ой давомида 300 дан ортиқ қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди

    04.05.2017, 15:23

    Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси йирик ЙТҲ сабабчиси бўлди

    04.05.2017, 14:25

    Нукус ва Хўжайли туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    04.05.2017, 12:11

    Чилонзор туманида психотроп модда сотишга вояга етмаган фарзандини жалб қилган аёл қўлга олинди

    04.05.2017, 12:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ўқишга кира олмаган мактаб битирувчиларини банд этиш бўйича дастур қабул қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:28

    “Бу ишлар ‘кампаниябозлик’ бўлмаслиги зарур” — президент ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиш ҳақида

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:22

    Ўзбекистонда сунъий интеллектнинг миллий моделини ишлаб чиқиш бошлангани эълон қилинди

    Ўзбекистон | 30 июн, 14:16

    Афғонистон терма жамоаси Россия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

    Спорт | 30 июн, 13:59

    Ўзбекистон ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда етакчи бўлди

    Ўзбекистон | 30 июн, 13:51

    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди

    Реклама | 30 июн, 12:00

    Кореяда иссиқда совитувчи, совуқда эса иситувчи “ақлли” деразалар яратилди

    Лайфстайл | 30 июн, 13:50

    Ливандаги қишлоқда хўроз боқиш тақиқланди

    Дунё | 30 июн, 13:31

    “Президент Садир Жапаров уч кундан буён самолётда ухламоқда” — Қамчибек Ташиев

    Қирғизистон | 30 июн, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.