Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 май, жума куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ташриф буюради. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Ташриф давомида давлат раҳбари олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишади, шунингдек, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлади.
Бундан ташқари «Ватандош» маҳалласига ҳам ташриф буюрилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Яшнобод туманига Ўзбекистон иқтисодиёт вазирининг собиқ ўринбосари Дилмурод Турдиев раҳбарлик қилмоқда.
Изоҳ (0)