Хабаровск—Находка автойўлининг (Россия) тўққизинчи километрида Honda автомобили қарама-қарши йўлда бошқа бир машинага урилиши оқибатида 4 киши жабрланди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
«Йўл-транспорт ҳодисаси тунги пайт «Тополево» ва «Мирное» қишлоқлари оралиғида рўй берди. Honda қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, универсалга бориб урилди. Тўқнашув оқибатида икки ҳайдовчи ва икки йўловчи жабрланди. Авария сабабчиси бўлган автомобиль ҳайдовчисининг ёнида ўтирган вояга етмаган қиз жиддий жароҳатлар олди», — дея таъкидлади Хабаровск тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходими Алексей Юст.
Honda автомобилини ўзга кишининг ҳужжати билан Ўзбекистон фуқароси бошқаргани аниқланди. Икки ҳайдовчи ҳам маст бўлмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)