Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш ҳамда аҳолининг ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитини тизимли равишда ўрганиш мақсадида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» доирасида ташкил этиб келинаётган тадбирларда паспорт тизими қоидаларии бузиш, ноқонуний ўқотар қуроллар ва наркотик воситаларни сақлаш ҳолатлари аниқланмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси мутасаддилари маълум қилди.
Мазкур йўналишда кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг охирги уч ойи давомида 100 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 300 дан ортиқ қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбири сифатида 160 мингдан ортиқ профилактик суҳбат ўтказилди.
Асосий эътибор вояга етмаганлар ва ёшлар тарбиясига қаратилиб, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларнинг таълим муассасаларидаги давоматини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунинг натижасида март ойида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси 2 фоиз, ёшлар ўртасида 2,4 фоиз, шу жумладан, коллеж ва лицей ўқувчилари ўртасида 10,9 фоиз, олий таълим муассасаларида 39,5 фоизга камайди.
Изоҳ (0)