АҚШ Конгресси вакиллар палатаси 3 май, чоршанба куни Россиянинг бошқа давлатларга махфий таъсирига қарши кураш бўйича махсус қўмита ташкил этилишини маъқуллади. Бу ҳолат мамлакатнинг 2017 йил учун бюджети лойиҳасига ҳам киритилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ижро ҳокимияти тизимида Россия Федерацияси томонидан амалга оширилаётган яширин таъсир кўрсатиш бўйича фаол чораларга қарши туриш асосий вазифаси бўлган муассасалараро қўмита тузилмоқда», — дейилади ҳужжатда.
«Фаол чоралар» деганда ОАВдан қурол сифатида фойдаланиш, ёлғон ахборот тарқатиш, таъсир ўтказувчи шахсларни молиялаштириш, ҳатто «қотиллик ва терактлар ҳам» назарда тутилган.
Қонун лойиҳасига кўра, қўмита таркибига Давлат департаменти, миллий разведка, бош прокуратура, ФҚБ, мудофаа, молия, энергетика вакиллари кириши лозим.
Қўмита мунтазам равишда учрашувлар ўтказиши ва ҳар йили Конгресс олдида қилинган ишлар юзасидан ҳисобот бериши, хусусан, Россия расмийлари томонидан таъсир ўтказишга уринишлар ҳақида хабардор қилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)