Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауднинг акаси — Машаал бин Абдулазиз 3 май, чоршанба куни 90 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Arab News газетасига таяниб.
Шаҳзода Машаал бин Абдулазиз 1926 йилда туғилган. У Саудия Арабистони биринчи қироли Абдулазиз ал Сауднинг 14-ўғли бўлган. 1940 ва 1950 йилларда шаҳзода отаси томонидан дастлаб мудофаа вазири ўринбосари, сўнгра, мудофаа вазири этиб тайинланган. 1960 йилларда у Макка губернатори лавозимида ишлаган.
2009 йилдан сўнг шаҳзода сиёсатдан йироқлашган ва шахсий ҳаётига эътиборини қаратган.
Қироллик оиласи аъзосининг дафн маросими Маккада бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)