Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй 3 май куни қиролича Елизавета II дан парламентни тарқатиб юборишни сўради. Бу 25 кундан сўнг бўлиб ўтадиган сайлов жараёни билан боғлиқ таклифдир, деб хабар беради «РБК».
Ҳукумат раҳбарининг қиролича билан учрашуви расмиятчилик, холос. Аслида эса депутатлар ўтган ҳафтадан буён мажлисларга йиғилгани йўқ.
Буюк Британия парламенти 19 апрель куни навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини маъқуллади. Бир кун илгари навбатдан ташқари сайлов таклифи билан Тереза Мэй чиқиш қилган эди. Ўз таклифини бош вазир мухолиф партиялар томонидан қироллик Евроиттифоқдан чиқишига қаршилик кўрсатилишини тўхтатиш хоҳиши билан тушунтирди.
Изоҳ (0)