Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолаган фармонга биноан Россия Қирғизистоннинг 240 миллион доллар миқдоридаги қарзидан воз кечганини билдирди. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида чоп этилди, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
Ушбу кредит 2012 йили Ташқи иқтисодий банк томонидан расмий Бишкекка тақдим этилган эди.
Қарор Россия томонидан Қирғизистон республикасини ривожлантиришга расмий ёрдам кўрсатиш доирасида қабул қилинди.
Изоҳ (0)