3 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. ФВВ: Зилзила оқибатида жабрланиш ва талафотлар кузатилмади. Тошкентда сезилган ер силкиниши эпимаркази Тожикистонда бўлди.
2. 2018 йил учун «Грин кард» лотереяси натижалари эълон қилинди. 2017 йил 30 сентябрга қадар 2017 йил (DV-2017) учун ўйналган «Грин кард» натижалари билан танишиш мумкин.
3. Шомаҳмудовлар оиласига аталган ҳайкал Халқлар дўстлиги боғида 7 май куни очилади. Айни пайтда қурувчилар ҳайкални қўйиш учун пойдеворни тайёрламоқда.
4. Трамп орадан 1,5 ой ўтиб Туркманистон президентини Наврўз билан табриклади. Табрикда Америкада ҳам кўпчилик ушбу янгиланиш ва уйғониш айёмини нишонлагани қайд этилган.
5. Хоразмда сомон ортилган юк машинаси троллейбус симига тегиб, бутунлай ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)