Ўзбекистонда кимё, физика, тарих, математика, информатика, рус адабиёти, миллий истиқлол ғояси, рус, немис ва француз тили ўқитувчилари ўртасида «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси — 2017» кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
2006 йилдан буён ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган танлов жорий йилда янгича кўринишда, замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланган ҳолда ташкил қилинди.
Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан мазкур танловнинг тест жараёнларини ташкил этиш ва натижаларини умумлаштириш бўйича самарали ҳисобланган электрон дастур тайёрланди. Бу ўз навбатида танлов жараёнларини марказлашган ҳолда бошқариб бориш, ўқитувчилар билим савиясини ҳудудлар ҳамда фанлар кесимида таҳлил қилиш имкониятини берди.
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларида юқори натижаларни қайд этган 95 нафар ўқитувчи танловнинг республика босқичида иштирок этмоқда.
Бошланғич таълим, она тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, биология, география, ўзбек тили ўқитувчилари ўртасида танловнинг республика босқичи жорий йил 11—15 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)