Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги Windows 10 S операцион тизимида бошидан ўрнатилган браузерни алмаштиришнинг имконияти бўлмайди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

Фойдаланувчи Windows Store расмий онлайн дўконидан бошқа браузер кўчириб, ўрнатиши мумкин бўлади, аммо кўчирилган файллар ва ҳаволалар фақат стандарт сифатида белгиланган Microsoft Edge’да очилади.

Бундан ташқари, ўрнатилган қидирув тизимини ўзгартириб бўлмайди. Edge ва Internet Explorer учун стандарт қидирув тизими эса Бинг бўлади. Дастурлар дўконида бошқа қидирув тизимлари тақдим этилмаган.

Microsoft Windows операцион тизимининг янги версиясини 2 май куни тақдим этди. Windows 10 S — Windows 10 нинг енгиллаштирилган версияси бўлиб, асосан мактаб ўқувчилари ва талабаларга мўлжалланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар