Швейцария федерал разведка хизмати (FIS) мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатлари содир этилиши таҳдиди ҳамон юқорилигича қолаётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Ташкилот ҳисоботида айтилишича, Европада, шу жумладан, Швейцарияда терактлар хавфи диний радикал ташкилотлардан келиб чиқмоқда.
«Янги ҳужумларни кутиш лозим», — огоҳлантирди экспертлар.
Айтилишича, бугунги кунга қадар FIS Швейцария билан алоқада бўлиб, ижтимоий тармоқларда радикал ғояларни тарқатиш билан шуғулланиб келаётган 500 дан ортиқ фойдаланувчиларни аниқлаган.
Швейцария ҳозирча терактлар нишонига айланмаган, аммо бошқа мамлакатларда рўй берган қўпорувчилик ҳаракатлари билан маълум маънода боғланган. Жумладан, 2016 йил июлида Франция шимолида роҳибни гаровга олиб ўлдирган икки эркак, Парижга Цюрих ва Женева орқали учиб келган. Бундан ташқари, декабрь ойида Берлин ярмаркасида теракт уюштирган шахс ҳужумдан олдин Швейцарияда бўлгани маълум.
Изоҳ (0)