Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни 6 май, шанба дам олиш кунини 8 май, душанбага кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«2017 йил 6 май, шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май, душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин, 2017 йил 8 май, душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин», — дейилади қарор матнида.
Қарор «9 май — Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида» қабул қилинган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)