Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги 1 майдан бошлаб синов тартибида ички ишлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоятлар қабул қиладиган ишонч телефонларини ишга туширди.
Халқаро пресс-клубнинг 2 майда бўлиб ўтган йиғилишида Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов ишонч телефон рақамини маълум қилди.
Фуқаролар ички ишлар идоралари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракати устидан 1102 рақами орқали шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)