Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида давом этаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида бугун тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Боксчилардан икки нафари Рио—2016 Олимпиадасини кумуш медаль билан якунлаган бўлса, Элнур Абдураимов йўлланмаси бўла туриб, ўз ўрнини Хуршид Тожибоевга бўшатиб берганди.
Тўртинчи боксчи Жасурбек Латипов Осиё чемпионатининг биринчи кунида покистонлик Саид Асифни мағлуб этганди. Энди у иккинчи жангида қирғизистонлик спортчига қарши рингга чиқади.
Изоҳ (0)