2017 йилнинг 13 май куни Hotel City Palace меҳмонхонасида «Мўъжизалар вақти» 16-хайрия ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмаркада имконияти чекланган болаларнинг ижодий ишлари намойиш этилади. Бу ҳақда Нелли Каримова «Дарё»га маълум қилди.
Ярмарка ташриф буюрувчилар учун 10:00 дан 16:00 га қадар очиқ бўлади.
Ярмаркада имконияти чекланган болалар фаровонлигига қаратилган комплекс дастурларни амалга ошираётган 25 дан ортиқ ташкилот: болалар уйи, ихтисослаштирилган мактаблар ва интернатлар ҳамда жамоатчилик ташкилотлари иштирок этади.
Хайрия ярмаркасида 1 500 дан ортиқ қўлда ишланган буюм: картиналар, откриткалар, юмшоқ ўйинчоқлар, зардўзлик буюмлари, бисердан ишланган буюмлар, аппликациялар, тақинчоқлар ва бошқа кўплаб буюмлар намойиш этилади.
Кўргазма давомида профессионал артистлар болалар учун чиқиш қилади, шунингдек, улар учун қизиқарли шоу-дастур тайёрланади.
Хайрия кўргазмасидан тушган барча маблағлар болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришдаги ишларни давом эттириш учун иштирокчи ташкилотларга тақдим этилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)