Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов томонидан маълум қилинишича, дунёнинг барча мамлакатларига чиқишга рухсат берувчи стикер (ОВИР) олиш тизимига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шу жумладан, бу хизматда фаолият кўрсатувчи ходимлар сони кескин кўпайтирилади. Мазкур хизматга киритилган сержантлик ўринлари офицерлик ўринлари билан алмаштирилади.
Мазкур хизматга замонавий технологияларни жорий этиш орқали хорижга чиқиш визасини олиш тизими такомиллаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида хорижга чиқиш визасини олиш ва биометрик паспорт олиш учун электрон навбат тизими жорий этилади. Тизим жорий йилнинг охиригача ишга туширилиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)