АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майкл Помпео Сеулга ташриф буюрди ва ёпиқ эшиклар ортида Жанубий Корея разведка хизматлари раҳбарлари ҳамда президентнинг асосий маслаҳатчилари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Учрашувлар давомида Помпео Жанубий Корея томонига Трамп маъмуриятининг Пхеньянга нисбатан сиёсати тафсилотларини етказди, шунингдек, КХДР раҳбариятидаги вазиятга баҳо берди.
АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ташриф амалга оширилганини тасдиқлади. Бироқ буни «МРБ раҳбари ва унинг рафиқаси Сеулда Америка қуролли кучлари қўмондонлигининг Кореядаги вакиллари ҳамда элчихона ходимлари билан учрашиш учун бўлиб тургани» билан изоҳлади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)