Сурия қуролли мухолифати Остонадаги Сурия бўйича музокараларда иштирок этишга таклиф қилинди, гуруҳлардан ҳеч бири унда иштирок этишга қарши фикр билдирмади. Бу ҳақда 30 апрель, якшанба куни қуролланган гуруҳлар делегацияси аъзоси Фатеҳ Ҳассун маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Биз Остонага расман таклиф олдик. Таклиф Россия делегацияси томонидан оғзаки шаклда билдирилди. Ҳозирги пайтда қуролланган гуруҳлардан Остонага боришга қарши бирорта ҳам овоз берилмаган. Аксинча, улар Россиянинг янги таклифига вазиятни яхшиловчи восита сифатида қарамоқда», — дейди нашр суҳбатдоши.
«Сурия араб республикаси ташкил топгандан буён Россия ва Сурия халқлари кучли алоқага эга эканлиги туфайли Россия музокаларнинг бир томони эмас, унинг кафолати бўлишига умид қиламиз. Россиянинг режимни қўллаб-қувватлаш танлови нотўғри танлов бўлиб, Россия буни яқин вақт ичида тўғрилашига умид қиламиз», — дея қўшимча қилди у.
Сурия бўйича навбатдаги музокаралар Қозоғистон пойтахтида 3—4 май кунларига режалаштирилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)