Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари ходимлари Мадинадаги Пайғамбар (с.а.в.) масжидига ҳужум билан боғлиқ террорчилар ячейкасини фош қилди, деб ёзади «ТАСС» қироллик ички ишлар вазирлигига таяниб.
Саудиянинг Жидда шаҳрида иккита туманга уюштирилган рейдлар чоғида, тергов версиясига кўра, қиролликдаги кетма-кет терактларга алоқадор гуруҳга кирувчи 46 нафар жангарини қўлга туширишга муваффақ бўлишди. Жангарилар ўзлари ижарага олган уй-жойларда портловчи моддали камарлар ва қўлбола портловчи қурилмаларни ясаш учун лабораториялар ташкил қилган. Таъкидланишича, ҳужум чоғида икки террорчи ўзини портлатиб юборган.
Муассаса ишонч билдиришича, Жиддада яратилган камарлар 2016 йил ёзида Мадинадаги Пайғамбар (с.а.в.) масжидига, 2015 йилда Асир вилоятидаги ҳарбий хизматчилар масжидига қилинган ҳужумларда қўлланилган.
Изоҳ (0)