2017 йил биринчи чорагида АҚШ иқтисодиёти ўтган чоракка нисбатан 0,7 фоизга ўсди. Бу ҳақда АҚШ иқтисодий таҳлил бюроси ўзининг ЯИМ ҳисоб-китобларида кўрсатди, деб хабар беради «РБК».
Бу 2014 йил бошидан бери кузатилган энг паст ўсиш суръатидир. Reuters ва The Wall Street Journal томонидан суҳбатга тортилган экспертлар 1–1,2 фоиз миқдоридаги иқтисодий ўсишни башорат қилган эди.
АҚШ стратегик хизмати ЯИМ баҳоларини йиллик суръатларни мавсумийликка қараб корректировка қилиб чоп этиб боради. Бу ЯИМнинг фактик ўсиши 0,2 фоизни ташкил этди дегани.
Бунинг асосий сабаби истеъмол харажатларининг қисқаришидир: улар йил кўрсаткичларида фақат 0,3 фоизга ўсди, бундай паст кўрсаткич 2009 йилдан бери кузатилмаган эди.
Шунингдек, иссиқлик энергияси истеъмолини туширган иссиқ қиш ҳам роль ўйнади, дейилади ҳисоботда.
Изоҳ (0)