Охирги пайтларда АҚШнинг United Airlines авиакомпания медиа нигоҳига фақат салбий янгиликлар сабаб тушиб қолмоқда. Йўловчиларнинг калтакланиши, рекордчи қуённинг вафоти, леггинслардаги қизларнинг салонга киритилмаслиги, мижозлар билан суд тортишувлари ва ҳоказо воқеалар шулар жумласидандир.
Апрель ойининг охирида авиакомпания бўлаётган ишлар жавоб тариқасида ўн пунктдан иборат имижни қутқариш режасини ишлаб чиқди. Бу пунктлар бундан буён бундай воқеаларга йўл қўймасликка ёрдам бериши назарда тутилмоқда.
Meduza ушбу аксилинқироз режаси пунктларини келтирди:
- Йўловчиларга нисбатан хатар туғилган тақдирдагина ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиш;
- Ўз ўринларини эгаллаб бўлган йўловчилардан бортни тарк этишни сўрамаслик;
- Жорий рейсда учмасликка рози бўлган йўловчиларга бериладиган бадал пулини 10 минг долларга етказиш;
- Йўловчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича комиссия тузиш. Унинг аъзолари мижозларга қўшни аэропортлар, бошқа компаниялар рейслари ёки ер транспорти ёрдамида керакли манзилга етиб олишни тавсия қилади;
- Иш бўйича бошқа шаҳарга бориши лозим бўлган экипаж аъзоларини улар жўнашидан камида бир соат олдин рўйхатга олиш;
- Ҳар йили ходимлар билан мураккаб вазиятларда ишлаш бўйича қўшимча машғулотлар ўтказиш;
- Мижозларни ўз режаларини ўзгартиришга кўндирувчи автоматлашган тизим яратиш;
- Овербукинг ҳажмини кичрайтириш. Овербукинг — авиакомпания айби билан рейсга самолёт кўтара оладиганидан ортиқ йўловчи чипта олиши;
- Авиакомпания ходимларига йўловчиларнинг муаммоларини дарҳол ҳал этиш имкониятини бериш;
- Бутунлай йўқолган юк ёки унинг ичидаги буюмлар учун бир ярим минг доллар миқдорида бадал пули тўлаш.
Изоҳ (0)