Икки альпинист Европанинг энг баланд ҳисобланган Эльбрус тоғига чиқишда, денгиз сатҳидан, тахминан 4,9 минг метр баландликда қулаб кетган. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
Россиядаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Эльбрус тоғ қидирув ва қутқарув гуруҳи (ЭВПСО) бошлиғи Абдуллоҳ Гулиевнинг сўзларига кўра, Эльбрусга чиқиш пайтида икки нафар гид қулаб тушган ва иккиси ҳам ҳалок бўлган.
Гулиевнинг сўзларига кўра, улар тўрт нафар россиялик туристлардан иборат гуруҳда бўлган. Қолган икки нафари воқеа содир бўлганига қарамай тоғга кўтарилишни давом этган. Ҳалок бўлганлар альпинистларни тез-тез Эльбрусга кузатиб борувчи тажрибали гидлар бўлишган.
Ҳалок бўлганларнинг иккиси ҳам Нальчик шаҳрида истиқомат қилган. Уларнинг қулашига тоғ қиялигида очиқ муз сабаб бўлган бўлиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)