Лондон марказида, Буюк Британия парламенти биноси яқинида теракт уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Meduza.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, унинг ёнидан пичоқ топилган. Ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатларини Скотланд-Ярднинг террорчиликка қарши кураш бўлинмаси олиб бормоқда.
Ҳибсга олинган шахс — 20—30 ёш оралиғидаги эркак бўлиб, полиция унинг исмини ошкор қилмаяпти.
22 март куни Буюк Британия парламенти биноси олдида теракт амалга оширилган, оқибатда тўрт киши ҳалок бўлган ва 40 га яқин одам жабрланган эди. Террорчи автомобилда пиёдаларни уриб ўтиб, сўнг пичоқ билан полициячига ҳужум қилган эди.
Ҳужум 52 ёшли Холид Масъуд томонидан амалга оширилган, у ўлдирилган. Ўша теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)