Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги қабулида фуқаролар томонидан келтирилган ўнлаб масалаларга оқилона ечим топиш ҳамда мурожаатчиларнинг эҳтиёжини қондириш юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати.
Хусусан, қабул жараёнида «Чўлпон 100 йиллиги» маҳалласида истиқомат қилувчи Марғуба Исомиддинованинг масаласи кўриб чиқилди. Аёл икки йил илгари бир кунда бир тонна пахта чиқиндисини қайта ишлаб, зичланган тўй пахта тайёрлашга ихтисослашган Global ekstrabe МЧЖни ташкил этган. Кичик корхонада ўн киши иш билан банд. Маҳсулот Қирғизистон ва Қозоғистон давлатларига экспортга йўналтирилмоқда.
Корхона ижарадаги бинода фаолият кўрсатаётганлиги туфайли кредит олиш ва иш кўламини кенгайтириш борасидаги режаларни амалга оширишнинг имкони бўлмаётгани туфайли ҳокимга мурожаат қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)