Венесуэланинг Валенсия шаҳридаги қамоқхонада рўй берган тартибсизликлар чоғида 13 маҳбус ҳалок бўлди, 12 нафари яраланди. Бу ҳақда, Tiempo нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, ихтилоф турли шаҳарларга мансуб икки маҳбуслар гуруҳи орасида қамоқхонани назорат қилиш масаласидаги баҳс натижасида алангаланиб кетган.
Тартибсизликлар 25 апрелдан 26 апрелга ўтар кечаси бошланиб, эрталабки соатларга қадар давом этган. Айни пайтда муассасадаги вазият изига тушган, бино миллий гвардия назорати остида. Яқин орада воқеа жойига бош прокуратура вакиллари келиб, фожиа шарт-шароитларини ўргана бошлайди.
Изоҳ (0)