Далян портида 26 апрель куни Хитойда ишлаб чиқарилган илк авиаташувчи кемани сувга тушириш тантанали маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Meduza.
Хитойнинг яна бир авиаташувчи кемаси бор — «Ляонин» кемаси советларнинг «Варяг» авиаташувчиси негизида қурилган. Ҳали номи қўйилмаган янги кема ҳам «Варяг» лойиҳаси асосида тайёрланган. Кема 2020 йилда қуролли кучлар ихтиёрига топширилиши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)