Махсус хизматлар ИШИДнинг бошқа террорчи гуруҳлар билан бирлашиш мақсадида музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги маълумотларга эга. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шунингдек, Александр Бортников ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳлар етакчилари ўз тактикаларини ўзгартираётгани ҳам билдирди.
ИШИД, «Жабҳат ан-Нусра», «Ал-Қоида» каби йирик халқаро террорчилик тармоқларининг етакчилари аввал ҳукмронлик қилган ҳудудларида буткул йўқ қилиниш хавфи мавжудлигини англаб, тактикаларини ўзгартира бошлади.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Жумладан, улар жангариларни Афғонистон, Яман ва Африка ичкарисига юбормоқда, у ерларда таянч пунктлари ва базалар ташкил этмоқда.
Гап кенг кўламли янги террорчилик тармоғи шакллантирилиши ҳақида бормоқда. ИШИД бошқа гуруҳлар билан бирлашиш масаласида музокаралар олиб бораётгани ҳақида ҳам маълумотлар келмоқда.
Александр Бортников, Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)