Россиянинг Вязьма шаҳрида яшовчи аёл турмуш ўртоғининг «оловли фокуси» қурбони бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси Смоленск вилоят бошқармаси бошлиғи ёрдамчиси Наталья Зуева маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Биргаликда ичкилик истеъмол қилаётган пайт эр аёлига олов пуркаш фокусини намойиш этмоқчи бўлади. Оғзига спиртли суюқликни тўлдириб, лабига аланга олган ёндиргични яқинлаштиради ва унга пуфлайди. Олов ёнида турган хотинига ўтиб, аёл танасининг 90 фоизи куйди. У олинган жароҳатлар оқибатида уч кундан сўнг касалхонада вафот этди», — дея таъкидлади Наталья Зуева.
33 ёшли эркакка нисбатан «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)