Бразилиядаги бир нечта ҳиндулар қабиласи ерларни демаркация (чегарани белгилаш) борасидаги қонун лойиҳасига қарши намойиш ўтказди, чунки ушбу лойиҳа туфайли мамлакатнинг туб халқи ота-боболаридан яшаган ҳудудлардан айрилиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Euronews’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Қабила сардорлари президент Мишел Темерни Амазонкадаги ер участкаларини улкан корпорацияларга топшириб юборишга ҳаракат қилишда айбламоқда.
Икки мингга яқин одам Бразилия парламенти биноси ёнига йиғилиб, яқин атрофдаги транспортлар ҳаракатини тўсиб қўйган. Полиция намойишчиларни қувиш учун шовқинли гранаталар, резина ўқлар ва кўзни ёшлантирувчи газлардан фойдаланди. Ҳиндулар жавоб тариқасида ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата камондан бир нечта ўқ узди.
Полиция ҳиндуларни Конгресс олдидаги майдондан қувиб чиқара олмади. Баъзи намойишчилар чодирлар қуриб олиб, бу ерда бир ҳафта давомида қолишга тайёр эканликларини билдирган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)